Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари ўн иккинчи сессиясида Фахритдин Саматович Умаров Навоий вилояти ҳокимининг маъмурий масалалар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, ўзини ўзи бошқариш органлари ва ёшлар сиёсати бўйича биринчи ўринбосари этиб тасдиқланди. Бу ҳақда Навоий вилояти ҳокимлигининг расмий сайти орқали хабар қилинди.
Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ф. Ибрагимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони масъул ходими М. Ходжаев, шунингдек, вилоят ҳокими ўринбосарлари, гуруҳ раҳбарлари, котибият мудирлари, шаҳар-туман ҳокимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, нодавлат-нотижорат ташкилотлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.
Сессияда, шунингдек, Кенгаш ваколатига кирадиган масалалар бўйича қабул қилинган вилоят ҳокимининг учта қарори кўриб чиқилди. Жумладан, К. Расуловни вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича, С. Ҳамроевни вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ҳамда У. Раззоқовни вилоят ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинлаш ҳақидаги қарорлар тасдиқланди.
Изоҳ (0)