«Легионерлар касаллиги» аниқланган сиднейлик фуқаро шаҳар шифохоналаридан бирида вафот этди. Бу ҳақда Янги Жанубий Уэльс штати Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
Ўтган ҳафта бошида Сидней шаҳрининг тўрт нафар фуқароси «легионеллез» («легионерлар касаллиги») ташхиси билан шифохонага ётқизилган эди. Улардан уч нафари ҳамон шифохонада даволанмоқда. Вафот этган беморнинг ёши 80 дан ошган бўлган.
Ушбу ўпка юқумли касаллигини биноларда ўрнатилган ҳаво ҳароратини бир хилда сақлаш тизими тарқатади. Шифохонага тушган кишилар Сиднейнинг марказий қисмидаги жамоат биноларига айнан бир хил кунларда ташриф буюрган. Ушбу биноларда текширишлар ўтказилмоқда, бироқ хасталикни чақирувчи бактериялар ҳали топилмаган.
Изоҳ (0)