Америкалик медиамагнат Барри Диллер жек-рассел-терьер зотли севимли итини клонлаштиришга 100 минг доллар сарфлади. Бу ҳақда Page Six нашрига асосланиб, TJournal хабар бермоқда.
InterActiveCorp интернет-компанияси директорлар кенгашининг 74 ёшли раиси Диллер Шеннон лақабли итга шу қадар боғланиб қолган эдики, унинг айнан нусхалари бўлмиш икки кучукчани яратишга 100 минг доллар ажратди.
Таъкидланишича, Шеннон миллиардернинг ити эканлиги учун анча машҳурликка эришиб, Ширли Маклейн, Даяна Росс, Жоан Коллинз сингари шоу-бизнес вакиллари билан «таниш» бўлган.
Диллернинг вакили жониворнинг клонлаштирилиши Жанубий Корея компанияларидан бирига буюртма қилинганини тасдиқлади. Шенноннинг тириклиги ёки оламдан ўтгани борасида аниқ маълумот берилмади.
Изоҳ (0)