2016 йилнинг 1 апрелидан «Тошиссиққуввати» корхонаси Тошкент шаҳри аҳолиси ва ташкилотлари учун иссиқ сув нархини 9 фоизга оширади. Бу ҳақда «Вечерний Ташкент» ва «Тошкент оқшоми» газеталаридаги эълонга таяниб, «Газета.uz» хабар берди.
Иссиқ сув таъминотининг янги тарифи аҳоли учун ҳисоб ускунаси бўлган тақдирда кубометрига 3459,9 сўмни (амалдаги тариф — 3174,05 сўм), ҳисоблагич ўрнатилмаган тақдирда киши бошига ойига 13511,73 сўмни (амалдаги тариф — 12395,4 сўм) ташкил қилади. Умумий душхонага эга ётоқхоналарда нарх киши бошига 10051,42 сўмга етади (амалдаги нарх — 9220,98 сўм).
Марказий иситиш тизими учун тўлов нархи квадрат метрга 1073,06 сўмдан 1169,7 сўмга кўтарилади.
Улуғбек қўрғони аҳолиси ва корхоналари учун тарифлар ҳам оширилади: кубометрига — 2903,45 сўм, ҳисоблагичсиз — киши бошига 9311,63 сўм, иситиш тизми — квадрат метрга 1239,29 сўм.
Бунга қадар тарифлар 2015 йилнинг октябрь ойида кўтарилган эди.
Изоҳ (0)