14 мартнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Анқарадаги теракт оқибатида ўзбекистонликлар жароҳатланмагани маълум қилинди. Икки худкуш томонидан амалга оширилган теракт оқибатида 37 киши ҳалок бўлган, 125 киши жабрланган.
2. «Протон-М» ракетаси ExoMars миссияси аппаратлари билан Бойқўнғирдан старт олди. ExoMars миссияси доирасида Schiaparelli аппарати ва Trace Gas Orbiter орбитал модулини фазога олиб чиқилади.
3. Шимолий Корея Нью-Йоркка водород бомбаси ташлаши мумкинлиги билан таҳдид қилди. «Бизнинг водород бомбамиз Совет Иттифоқи яратган бомбадан кўра кучлироқ», — дейилади корейслар баёнотида.
4. Миср адлия вазири пайғамбар (с.а.в.)ни қамашга тайёрлиги ҳақидаги баёноти туфайли ишдан бўшатилди. Эртаси куни аз-Зинд бу сўзлари учун кечирим сўради.
5. iPhone 7 нинг илк фотосуратлари чоп этилди. Чоп этилган айрим суратлар аслида антенна чизиқлари Photoshop дастури ёрдамида ўчирилган iPhone 6 га тегишлидир.
Изоҳ (0)