Таиланд пойтахтидаги Сиам тижорат банкида кимёвий заҳарланиш оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди, етти киши жабрланди. Бу ҳақда Bangkok Post нашри маълумотига таяниб, «РИА Новости» хабар беради.
Нашрнинг маълум қилишича, ҳодиса бинонинг ёнғинни ўчириш кимёвий тизимидаги носозлик натижасида содир бўлган. Воқеа жойига етиб келган ўт ўчирувчилар бинода ёнғин изларини аниқламади.
Ўт ўчирувчиларнинг банк эшигини синдиришига тўғри келганлиги маълум қилинмоқда. Чунки улар ёпиқ бўлган. Жабрланганлар шифохонага етказилган.
Банкнинг маълум қилишича, бинода оловдан ҳимоя қилиш моддасининг сизиб чиқиши юз берган. Ҳодиса бинонинг ёнғинни ўчириш тизимини модернизацияси бўйича ишларни бажарган пудратчининг масъулиятсизлиги натижасида юзага келган.
Изоҳ (0)