Нукус шаҳрида 11 март, жума куни кундузи ҳаво ҳарорати +21,9 даражагача кўтарилди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар бермоқда.
«Ўзгидромет» маълумотларига кўра, бу метеорологик кузатувларнинг 11 март тарихидаги 2006 йилда ўрнатилган энг илиқ ҳаво рекордининг такроридир.
2006 йилнинг 11 март куни ҳам Нукус шаҳрида ҳаво ҳарорати +21,9 даражагача кўтарилган эди.
Маълумот учун, Нукус шаҳрида 2016 йилнинг январь ва февраль ойларида ҳам ҳаво ҳароратининг илиқлиги бўйича янги рекордлар ўрнатилган эди.
Изоҳ (0)