Ўзбекистонда 12 март, шанба куни ҳаво ўзгариб туради, тоғли ҳудудлардан бошқа жойларда ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар берди.
12 мартга ўтар кечаси тоғли ҳудудларда +7 даражагача, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида +8 даражагача, Тошкент шаҳрида +9 даражагача, Фарғона водийси вилоятларида +10 даражагача илиқ бўлади.
Шанба кунига ўтар кечаси Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида +7...+12 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
12 март куни кундузи Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида +10...+15 даража, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида +13...+18 даража, Фарғона водийси вилоятларида эса +15...+20 даража илиқ бўлади.
Шу куни Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрида ҳаво ҳарорати +22 даражагача, Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида эса +25 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.
Аввалроқ Ўзбекистоннинг 2,5 минг метрдан юқори тоғли ҳудудларида 16 мартгача қор кўчиши, тоғли ва тоғ олди ҳудудларида 14 мартгача сел келиши хавфи борлиги ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)