Қўқонда Ангрендан Андижонга қадар давом этувчи темирйўл атрофида ободонлаштириш ишларини олиб бориш мақсадида «Ўзбекистон ёшлари порлоқ келажак йўли бўйлаб» акцияси ўтказилди. «Камолот» ЁИҲ Фарғона вилояти Кенгаши матбуот хизмати мутахассиси Муслимбек Тўлановнинг «Дарё»га маълум қилишича, акция Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамда «Камолот» ЁИҲ Фарғона вилояти Кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган.
Ўзбекистон Президентининг 2013 йил 18 июндаги «‘Ангрен—Поп’ электрлаштирилган темир йўл линияси қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, шунингдек, Фарғона водийсининг транспорт инфратузилмасини янада ривожлантириш мақсадида, узунлиги 186 километр бўлган «Поп—Қўқон—Андижон» темирйўл участкаси электрлаштирилади.
Шу муносабат билан, акция доирасида ёшлар Қўқон шаҳри вокзали ҳудудида ободонлаштириш ишларини олиб борди, манзарали дарахатларнинг кўчатларини ўтқазди.
Бундан ташқари, Қўқон шаҳрида жойлашган савдо мажмуасида «Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз!» лойиҳаси ўтказилди. Лойиҳага «Саломатлик ва экология» йўналиши аъзолари ва шаҳардаги тиббиёт коллежи ўқувчилари жалб қилинди.
«Лойиҳа доирасида салбий иллатларга қарши курашишга ҳамда соғлом турмуш тарзига ундовчи интерактив ўйинлар ўтказилди», — дейди Муслимбек Тўланов.
Изоҳ (0)