11 мартнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Давлат статистика қўмитаси коррупцияга қарши сўровнома ўтказмоқда. Мониторинг ўтказишдан мақсад тизимдаги коррупция ҳолатларининг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш ва унинг натижалари бўйича коррупция даражасини пасайтириш усулларини излашдир.
2. Февраль ойида GM Uzbekistan автомобиллари савдоси Россияда 3 фоизга камайди. 2015 йилнинг февралига нисбатан, ҳа, камайди, лекин 2016 йилнинг январига нисбатан ўсди.
3. Обама Путинга нисбатан муносабатини маълум қилди. Обаманинг сўзларига кўра, Путин ҳозирда Россия дунёдаги ўрнини йўқотаётганини тушунади
4. Ўзбек таомлари ресторани Венецияда филиал очишни режалаштирмоқда. Ресторан қачон очилиши мумкинлиги ҳақида аниқ маълумот берилмаган.
5. Фото: Тошкентда Германия элчихонаси олдида Toyota Prado билан BMW седани тўқнашди. Тўқнашув қандай рўй бергани ҳақида аниқ маълумот йўқ, суратлар эса етарли даражада ҳайратланарли.
Изоҳ (0)