Колумбияда шифокорлар 2015 йилнинг октябридан буён Зика вируси билан касалланишнинг 51 473 та ҳолатини қайд этди. Улардан 9 511 нафарини ҳомиладор аёллар ташкил этади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
«28 февралдан 5 мартга қадар Зика вирусини юқтириб олишнинг 3 702 та ҳолати қайд этилган. Шундан 2 259 таси янги ҳолат бўлса, 1 443 таси вирусни аввалроқ юқтириб олган, бироқ турли сабабларга кўра, охирги даврда қайд этилган», — деб таъкидланади Колумбия Соғлиқни сақлаш миллий институти томонидан 12 март, шанба куни чоп этилган ҳисоботда.
Шу тариқа Колумбия ҳудудида вирус қайд этилган ҳолатлар рекорд даражага етиб, 51 473 нафар беморни ташкил этмоқда.
Изоҳ (0)