«Реал»нинг собиқ бош мураббийи, италиялик 56 ёшли мутахассис Карло Анчелотти «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда «Sports.ru» хабар қилмоқда.
«Мураббий, тактика ёки ҳимоя стратегиясидан қатъий назар, Месси 100 фоизга тайёр бўлса, уни тўхтатиб бўлмайди», – дейди тажрибали мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг май ойида «Реал» Карло Анчелоттини истеъфога чиқарган эди.
Карло Анчелотти 2016 йил ёзида «Бавария»нинг янги бош мураббийига айланиши ҳақида хабар берилган эди. Унинг «Бавария» билан шартномаси 3 мавсумга мўлжалланган.
Изоҳ (0)