АҚШ Эрон томонидан ядровий дастур бўйича келишув доирасида ўз мажбуриятларининг бажарилиши муносабати билан санкциялардан озод қилинган 59 нафар Эрон ва бошқа давлатлар фуқаролари, шунингдек, 385 компания, 77 самолёт, 227 кема номидан иборат рўйхатни эълон қилди, деб хабар беради «ТАСС».
АҚШ молия вазирлигининг маълум қилишича, рўйхат тўлиқ шаклда 14 март куни Federal Register ҳукумат расмий ҳужжатлари тўпламида чоп этилади.
Эрон ҳамда «олтилик» ўртасида ядровий дастур бўйича эришилган келишув шартларининг муваффақиятли бажарилиши муносабати билан санкцияларнинг бекор қилиниши йил бошида эълон қилинган эди. Чоп этилаётган ҳужжатдан ўрин олган шахслар ва компаниялар санкциялардан 16 январь куни озод қилинган.
Изоҳ (0)