«Барселона» клуби ҳужумчиси Неймар синглиси Рафаэлла Бекраннинг туғилган куни шарафига ташкил этилган зиёфатда иштирок этиш учун Бразилияга борди, деб хабар беради «Оламспорт».
Бунинг учун Бразилия терма жамоаси етакчиси шахсан «Барселона» клуби бош мураббийи Луис Энрике ҳамда жамоа директорлар кенгашининг тўрт нафар аъзосидан расмий рухсат сўраган. Энрике ва бошқа мутасаддилар Неймарнинг илтимосини қондирди.
Рафаэлла оила аъзолари ва дўстлари даврасида ўзининг 20-баҳорини нишонлади. Ушбу оқшом Сан-Паулу шаҳрида бўлиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» жамоаси ҳужумчиси Неймар Испания чемпионати доирасида йиғилиб қолган сариқ карточкалари туфайли бир ўйинга дисквалификация қилинганди. 24 ёшли футболчи дисквалификациясидан унумли фойдаланиш мақсадида синглисининг туғилган кунини нишонлаш учун Бразилияга келган.
Изоҳ (0)