«Барселона» жамоаси ҳимоячиси Хавьер Маскерано пенальти тепмаслиги ҳамда каталон клуби учун киритилган гол катта аҳамиятга эга эмаслиги ҳақида айтиб ўтди. Бу ҳақда «Чемпионат» хабар бермоқда.
«Клубда гол урмаслик бўйича рекорд? Мен аллақачон бу борада Райцигердан ўтиб кетганман. Гол мен учун катта аҳамиятга эга эмас ва у менинг ҳаётимни ўзгартирмайди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам пенальти тепмайман», — деди Маскерано.
Аввалроқ, «Барселона» ҳимоячиси Пике жамоадоши Маскеранога пенальтини амалга оширишни таклиф қилганди, бироқ Маскерано рад жабовини берган. Шунингдек, Пике 2010 йилда «Барселона»га келганидан буён рақиблар дарвозасига бирор марта ҳам гол киритмаган Маскеранони афсона дея атаган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ «Барселона» мухлислари Маскерано жамоа сафида биринчи голини уришида Мессидан ёрдам сўраганди.
Изоҳ: Голландиялик ҳимоячи Михаэль Райцигер 1997–2004 йиллар давомида «Барселона» клубида 254 та учрашув ўтказиб, бирор марта ҳам гол киритмаган.
Изоҳ (0)