Тожикистонда террорчилик хавфига қарши кураш малакасини ошириш бўйича Россия билан ҳамкорликда йирик ҳарбий машғулотлар бошланди. Ўқувларга 50 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчи, кўп миқдорда зирҳли техника ва авиация жалб қилинади, деб хабар беради «ТАСС» Тожикистон мудофаа вазирлиги матбуот марказига асосланиб.
Қўшма машғулотларнинг фаол босқичи Хатлон гарнизонининг беш полигонида — «Лаур», «Сунбула», «Момирак», «Ҳарбмайдон», «Ҳалқаер» тайёргарлик базаларида ўтади. Уларда тожикистонлик 50 минг ҳарбий хизматчи, зобит ва захира хизматчилари, 2 мингдан ортиқ россиялик аскар ва зобитлар иштирок этади.
Тожикистон мудофаа вазирлиги матбуот котиби Фаридун Маҳмадализоданинг сўзларига қараганда, икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик тарихида биринчи марта машғулотларда, Россия 201-ҳарбий базаси хизматчиларидан ташқари, РФ мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий округининг қўшимча кучлари ва воситалари қатнашмоқда.
Изоҳ (0)