6 мартга ўтар кечаси супероғир вазн тоифасида Жаҳон бокс ассоциациясининг (WBA) мунтазам чемпионлик мақоми учун ўзбекистонлик Руслан Чагаев ва австралиялик Лукас Браун ўртасида бўлиб ўтган жанг кечасида яна икки ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилди, деб хабар беради «Оламспорт».
59,4 килограмм вазнда ўзбекистонлик Феруз Йўлдошев россиялик Булат Бишиевга қарши жанг ўтказди. Унда россиялик боксчи зафар қучди.
67,7 килограмм вазнда рингга кўтарилган ўзбекистонлик Беҳзод Набиев эса танзаниялик Луанжа Аболам Саидга қарши жанг ўтказди ва олтинчи раундда техник нокаут эвазига ғалаба қозонди. Бу ўзбекистонлик боксчининг профессионал рингдаги 23-ғалабаси бўлди. Беҳзод Набиев Жаҳон бокс ассоциацияси томонидан янги таъсис этилган WBU чемпионлик камарини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, Грознийдаги «Колизей» Спорт-Холлида бўлиб ўтган асосий жангда Руслан Чагаев 12 раундлик жангнинг 10-раундида техник нокаутга учраб, чемпионлик камарини бой берди.
Изоҳ (0)