Франциянинг машҳур L’Equipe нашри Европа Чемпионлар Лигаси/Чемпионлар Кубоги тарихидаги энг яхши футболчиларни аниқлади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Дастлабки икки ўринга «Реал» сафида тўп сурган ҳужумчилар Альфредо Ди Стефано ва Франсиско Хенто лойиқ деб топилди. Улар Европанинг энг нуфузли турнирида мос равишда беш ва олти маротаба ғолиб бўлган. Учинчи ўринни «Милан»нинг собиқ ҳимоячиси Паоло Мальдини эгаллади. Унинг ҳисобида бешта Чемпионлар Лигаси ғолиблиги мавжуд.
Кучли бешликдан «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси (тўртта ғолиблик) ва «Реал» етакчиси Криштиану Роналду (иккита ғолиблик — биттаси «МЮ»сафида) жой олди.
Украина футболининг ёрқин намоёндаларидан бири Андрей Шевченко 37-ўринни эгаллади. У Самюэль Это’о, Кака, Зинедин Зидан, Марко ван Бастен, Мишель Платини, Оливер Кан ва Луиш Фигу каби юлдуз футболчиларни ортда қолдирди.
Изоҳ (0)