Венесуэла Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Делси Родригес мамлакат ҳукумати АҚШ билан муносабатларини тўлиқ қайтадан кўриб чиқиш ҳақида қарор қабул қилганлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.
Таъкидланишича, бунга АҚШнинг «зўравонликни тарғиб қилганлиги» учун мамлакатнинг 56 нафар юқори мансабдорига нисбатан санкцияларни бир йилга узайтириш ҳақидаги қарори сабаб бўлган.
«Биз АҚШ ҳукумати билан муносабатларни ҳар томонлама қайтадан кўриб чиқишни амалга оширмоқчимиз», — деди Родригес.
Ташқи ишлар вазири Оқ уйнинг қарори БМТ устави ва халқаро ҳуқуқни бузиши ҳақидаги баёнотни ўқиб эшиттирди.
Изоҳ (0)