Ғарбий Қозоғистон вилоятида беш ёшли қизча сумкага ўралашиб, бўғилиб қолди ва оламдан ўтди. Бу ҳақда Kazakhstan Today нашри ёзмоқда.
Бахтсиз ҳодиса Чингирлау қишлоғида содир бўлди.
Маълум бўлишича, ҳафта бошида қизалоқ уйда ўйнаб ўтириб, эшик дастасида осиғлиқ турган сумкага ўралашиб қолган. Бўғилиб қолган қизалоқни қутқаришнинг иложи бўлмади.
Полиция бунинг бахтсиз ҳодиса бўлганини тасдиқлади.
Изоҳ (0)