Зимбабведа икки автобуснинг тўқнашиб кетиши натижасида 30 киши ҳалок бўлди ва 36 киши жабрланди. Бу ҳақда маҳаллий ҳукумат маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
Ҳодиса 3 март, пайшанба куни пойтахт Харарени катталиги бўйича мамлакатда иккинчи ўринда турувчи Булавайо шаҳри билан туташтирувчи йўлда содир бўлган.
Маҳаллий полиция вакилининг маълум қилишича, 28 киши воқеа жойида, яна икки киши шифохонада ҳалок бўлган.
Унинг сўзларига қараганда, транспорт воситаларидан бирининг ҳайдовчиси тезликни белгиланган меъёрдан оширган. Ҳодиса юзасидан текшириш ишлари давом этмоқда.