Таиланд шимоли-шарқидаги Каласин провинциясида мактаб ўқувчиларини олиб кетаётган автобуснинг 4 март, жума куни ЙТҲга учраши оқибатида икки киши ҳалок бўлди, 45 киши жароҳат олди. Бу ҳақда маҳаллий полиция маълумотига таяниб,«ТАСС» хабар беради.
Дастлабки маълумотларга қараганда, тепаликдан тушишда транспорт воситасининг тормози ишламай қолган. Катта тезликда ҳаракатланаётган автобус йўлдан чиқиб кетиб, ағдарилиб кетган.
Бир нафар ўқувчи ва ўқувчиларни экскурсияга олиб бораётган ўқитувчи ҳалок бўлган. Яраланганлар яқин атрофда жойлашган шифохонага етказилган.
Изоҳ (0)