Самарқандда шаҳар кўчаларини ободонлаштириш бўйича комплекс тадбирлар бошланди, деб ёзади «Самаркандский вестник». Айни пайтда иккита марказий автомагистраль участкаларида фаол ишлар олиб борилмоқда.
«Тасдиқланган лойиҳага мувофиқ, Буюк ипак йўли кўчасининг 600 метрли қисмида капитал реконструкция бошланди», — деди «Самйўллойиҳа» МЧЖ бош мутахассиси Баҳром Абдураҳмонов. Унинг айтишича, белгиланган барча ишлар якунлангач, бу безакли панжара билан ажратилган олти полосали автотрассага айланади. Ушбу ҳудудда жойлашган савдо-маиший ва ижтимоий аҳамиятга эга объектлар дизайни миллий ва замонавий меъморчилик талабларига мувофиқ янгиланади. Йўлнинг пиёдалар юрадиган қисми эса ландшафт дизайни қоидаларига кўра безатилади.
Бундай ишлар Ўзбекистон кўчасини Университет хиёбони ҳалқаси билан боғловчи кўчада ҳам амалга оширилмоқда. Лойиҳа амалга оширилгач, бу ерда икки томонлама ҳаракатга эга замонавий тезкор магистраль пайдо бўлади.
Изоҳ (0)