Беларуснинг Витебск шаҳрида милиция ходими Сергей Баталко ёш болани танаси билан тўсиб, уни машина уриб кетишидан асраб қолди, деб хабар беради TJournal.
«Биринчи ва иккинчи ҳаракатланиш бўлагидаги автомобиллар тўхтади, трамвай йўлидан эса Peugeot минивени ҳаракатланиб келаётган эди. Ҳайдовчи болани кўрмай қолди. Мен эса болани ушлаб қолиб, уни ўз танам билан сақлаб қолдим», — деди Баталко.
Мамлакат ИИВнинг YouTube’даги каналида жойлаштирилган видеорегистратор қайдида кўринишича, милиция ходими болани рюкзакидан тортиб, машина зарбасини ўзи қабул қилган. Болага зиён етмаган, Баталконинг эса болдири жароҳатланган.
Изоҳ (0)