Леонардо Ди Каприонинг узоқ йиллардан сўнг «Оскар» мукофотига сазовор бўлиши муносабати билан россиялик актёр ва телебошловчи Дмитрий Нагиев бундай ғалабага ҳозирча эриша олмаган бир қатор актёрларни эсга олди.
У ўзининг Facebook’даги саҳифасида 20 та актёрнинг суратидан тайёрланган фотоколлажни жойлаштирди. Улар орасида бўлган Ди Каприонинг сурати устига эса қизил чизиқ тортилди.
«Лео ёлғиз эмасди», — деб ёзди Нагиев.
Изоҳ (0)