Forbes Russia давлат амалдорларининг энг бой рафиқалари рейтингини эълон қилди. Meduza’нинг ёзишича, рейтинг 2014 йилда топширилган даромад декларацияларида кўрсатилган маълумотлар асосида тузилган.
Унда биринчи ўринни Брянск вилояти губернатори вазифасини бажарувчи Александр Богомазнинг рафиқаси Ольга Богомаз эгаллади: унинг йиллик даромади 695,4 миллион рублни ташкил қилди.
Иккинчи ўринни Тула вилояти губернатори Владимир Груздевнинг рафиқаси Ольга Груздева банд қилди. 2014 йилда у 619,5 миллион рубл миқдорида даромад кўрганини ўз декларациясида акс эттирган.
Груздева турли йилларда «Седьмой континент» тармоғи, «Финсервис» банки, «Модний континент» компанияси акцияларига эгалик қилган. «Седьмой континент» асосчиларидан бири бўлган Владимир Груздевнинг ўзи 2014 йилда 1,1 миллиард рубл даромад қилган.
Учликка Давлат Думаси депутати Сергей Вайнштейннинг рафиқаси Екатерина Вайнштейн якун ясади. 2014 йилда аёл 253 миллион рубл даромад кўрди. У Челябинскдаги «Диализ маркази»ни Германиянинг Б. Браун компаниясига сотгани учун рейтингга кира олди.
Изоҳ (0)