Россия Фанлар Академияси Узоқ Шарқ бўлими қошидаги Тинч океани биоорганик кимё институтида денгиз юлдузлари, денгиз типратиканлари ва лимон ўтдан ажратилган моддаларни қўшиб, ўзига хос шоколад яратилди. Бу ҳақда 1 март куни институт сайти орқали хабар қилинди.
Хабарномада айтилишича, бу моддалар «денгиз витаминлари» деб аталган. Уларнинг йиғиндиси қариш жараёнини секинлаштириб, метаболизмни яхшилайди, ўз навбатида ҳаёт сифати ва умр давомийлигини оширади.
Денгиздаги табиий қўшилмаларни 40 йилдан буён ўрганиб келаётган институт ходимлари янги маҳсулотга «Денгиз шедеври» деб ном берган.
Изоҳ (0)