Япония футбол ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон футбол федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган «Эртанги кун спорти» футбол фестивали бугун, 1 март куни старт олди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Турнирнинг дастлабки ўйинида Темур Олимхўжаев бошчилик қилаётган Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Туркманистон U-16 термасига қарши майдонга тушди. Ўйинни тўлалигича ўз назорати остида ўтказган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ўйинни йирик — 5:1 ҳисобидаги ғалаба билан якунлади.
Учрашувнинг 30-дақиқасида Расул Йўлдошев узатиб берган тўпни Алфайзи Неъматов боши билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. Биринчи бўлим ниҳоясида Шуҳрат Неъматов рақиб жарима майдончаси ичига кириб бориб, дарвоза томон хавф солган паллада қўполлик билан тўхтатилди. 11 метрлик жарима тўпини Абубакр Мўйдинов ноаниқ амалга оширди ва биринчи бўлим 1:0 ҳисоби билан якунланди.
Иккинчи бўлим эса голларга бой бўлди. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси таркибида ҳаракат қилган Баҳром Соатов, Шуҳрат Неъматов, Асадбек Собиржонов ҳамда Абдунозир Абдураҳмонов ўз ҳисобига биттадан гол ёзиб қўйди. Туркманистон ўсмирлари 11 метрлик жарима тўпидан биргина гол киритди. Ушбу голга Мейлис Хошмирадов муаллифлик қилди — 5:1.
Шу тариқа, Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ушбу халқаро ўртоқлик турнирини ғалаба билан бошлади.
«Эртанги кун спорти—2016»
01.03.2016, Тошкент, «Жар» стадиони
Ўзбекистон U-16 – Туркманистон U-16 — 5:1 (1:0)
Голлар: Алфайзи Неъматов (30), Баҳром Соатов (55), Шуҳрат Неъматов (64), Абдунозир Абдураҳмонов (76), Асадбек Собиржонов (68) — Мейлис Хошмирадов (76-пен.)Ўзбекистон U-16: 12.Жасурбек Умрзоқов (1.Хожиакбар Жўраев, 80), 3.Шохзамон Хайруллаев, 4.Ихтиёр Холдоров, 7.Остон Ўрунов, 8.Валерий Акопов (36.Шуҳрат Неъматов, 30) (6.Мардон Абдуллаев, 69), 9.Баҳром Соатов (23.Ғайрат Азизхўжаев, 76), 10.Расул Йўлдошев, 11.Асадбек Собиржонов (14.Иброҳим Ғанихонов, 80), 16.Алфайзи Неъматов (32.Абдунозир Абдураҳмонов, 57) , 17.Абубакир Мўйдинов, 19.Ислом Каримов.
Туркманистон U-16: 1.Ботир Гайлиев, 8.Ботир Тачназаров, 7.Сейран Бердиназаров, 4.Роман Галкин, 11.Мейлис Хошмирадов, 5.Мирза Бекназаров, 14.Аҳмат Гурбанов, 2.Саҳетмурад Режебов, 12.Гурбанмамет Гулиев, 15.Умут Назаров, 18.Атамурот Рамазонов.
Захирадан майдонга тушганлар: 16.Денис Иконников, 3.Гарли Гарлиев, 9.Хакмурат Аннабайрамов, 13.Мейлис Диниев, 6.Эзизхан Кешаев.
Эслатиб ўтамиз, мусобақада Ўзбекистон, Туркманистон, Эрон ҳамда Япониянинг 16 ёшгача бўлган футболчиларидан ташкил топган терма жамоалари иштирок этади.
Изоҳ (0)