Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр Россия ва Сурия расмийларини ўт очишни тўхтатиш тартибини бузувчи авиазарбалар беришда айблади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Вазир Саудия расмийлари айни пайтда мазкур ҳолатни бошқа мамлакатлар билан муҳокама қилаётгани, агар Сурия расмийлари ва уларнинг иттифоқдошлари тузилган сулҳга риоя этишга жиддий муносабатда бўлмаса, «Б режаси» ишга туширилишини билдирди.
«Тинчликка эришувга риоя этиш янги ҳокимият идораларини тузиш, бошқарувни Башардан кенгашга беришни ўз ичига олувчи Суриядаги буҳрон бартараф этилишининг муҳим кўрсаткичларидан бири», — дея таъкидлаган ал-Жубайр.
Изоҳ (0)