Леонардо Ди Каприо режиссёр Алехандро Гонсалес Иньярритунинг «Омон қолган» фильмидаги ижроси учун АҚШ киноакадемияси томонидан 2015 йилнинг энг яхши актёри деб топилди ва «Оскар» мукофотига сазовор бўлди, деб хабар бермоқда Meduza.
Унинг бу номинациядаги рақиблари Брайан Кренстон («Трамбо»), Мэтт Дэймон («Марслик»), Майкл Фассбендер («Стив Жобс») ва Эдди Редмэйн («Даниялик қиз») эди.
Изоҳ (0)