Евроиттифоққа аъзо мамлакатлар элчилари ва Норвегия элчиси Борис Немцов ўлдириб кетилган жойга гуллар қўйди ҳамда ушбу жиноят ташкилотчилари ва ижрочиларини жавобгарликка тортишни талаб қилди, деб ёзади Meduza.
«Биз, Евроиттифоқнинг 28 давлати ва Норвегия элчилари, бугун Борис Немцовнинг хотираси шарафига бу ерга келдик ва шу тариқа, ушбу жиноятни ташкил қилган ва ижро этганлар жавобгарликка тортилиши зарурлигига эътиборни қаратмоқчимиз», — деди Евроиттифоқнинг Москвадаги ваколатхонаси раҳбари Вигаудас Ушацкас.
Изоҳ (0)