Зимбабве президенти Роберт Мугабе 92 ёшга тўлиши шарафига тантаналар уюштириб, уларга 1 миллион доллар сарфлади. Бу ҳақда Reuters хабарига асосланиб, «РБК» ёзмоқда.
Айтилишича, 800 минг долларни Зимбабве Африка миллий иттифоқининг ёшлар қаноти тўплаб берган.
Байрам чоғида осмонга 92 та ҳаво шари учирилган, қўшиқлар куйланган ва Мугабега бағишланган шеърлар ўқилган.
Мугабе вайроналар шаклида ясалган улкан тортни кесиб берган.
Роберт Мугабе 1987 йилдан бери Зимбабве президенти лавозимини эгаллаб келади. Унинг даврида мамлакатда сўз эркинлиги чекланди, инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳолатлари авж олди, иқтисодиёт ниҳоятда оғир аҳволга олиб келинди.
Изоҳ (0)