Туркиянинг марказида «Беледиеспор» гандбол жамоасини олиб кетаётган автобус ҳалокатга учради. Бу ҳақда Doğan Haber Ajansı маълумот берди.
Воқеа Қаҳрамонмараш–Кайсери трассасида, Кайсери вилоятининг Сариз тумани Айронлиқ қишлоғига яқин ерда рўй берди. Автобусда бўлган 45 кишидан 2 нафари оламдан ўтди, яна 11 киши жароҳат олди.
Ҳалок бўлган спортчилар – 21 ёшли Содиқ Унлу ва 20 ёшли Аҳмат Ўзтурк.
Изоҳ (0)