Рим папаси Франциск 26 февраль, жума куни Instagram бош директори ва асосчиларидан бири Кевин Систромни қабул қилди. «ТАСС» агентлигининг маълум қилишича, Ватикандаги Ҳаворийлар саройида ўтказилган учрашувда тасвирларнинг бирлаштирувчи қудрати муҳокама қилинган.
Систром ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали Рим папаси билан турли тил ва маданият вакилларини видео ва фото кучи бирлаштириши ҳақида суҳбат олиб борилган.
«Бу ҳаётимдаги энг унутилмас учрашув бўлди», – деб таъкидлади у.
Ватиканнинг бош понтификига совға тариқасида Instagram’да чоп этилган энг яхши фотосуратлар тўпланган китоб тортиқ қилинди.
Ватиканнинг Instagram’да ўз саҳифаси бор.
Илгари Франциск Apple бош директори Тим Кук билан учрашган эди.
Изоҳ (0)