Болгария пойтахти София шаҳрида бокс бўйича анъанавий «Странжа» халқаро турнири якунига етиб бормоқда, деб хабар беради «Sports.uz».
Ўз тарихида 67-маротаба ўтказилаётган мусобақада дунёнинг 40 дан зиёд давлатидан 300 нафарга яқин боксчилар иштирок этяпти.
Кеча, 26 февраль, жума куни -69 килограмм вазн тоифасида ўтказилган ярим финалда ўзбекистонлик боксчи Маҳмуд Ғоипов хитойлик Луи Вейга қарши рингга кўтарилди. Ушбу беллашувда Ўзбекистон вакили 3:0 ҳисобида рақибидан устун келиб, финал йўлланмасини қўлга киритди.
Яна бир ярим финал беллашувида ўзбекистонлик Сардорбек Бегалиев (-91 кг) россиялик Евгений Тишенкога имкониятни бой бериб қўйди ва турнирнинг бронза медалига сазовор бўлди.
Бугун, 27 февраль, шанба куни «Странжа» халқаро турнирининг финал жанглари ўтказилади.
Изоҳ (0)