Осиё Чемпионлар Лигасининг «B» гуруҳида иштирок этаётган Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби 2-тур доирасида Саудия Арабистонининг «Ан-Насср» жамоасини Тошкентда қабул қилади. Ушбу ўйинни бошқариб борадиган ҳакамлар гуруҳи маълум бўлди, деб хабар беради «Бунёдкор» клуби матбуот хизмати.
«Бунёдкор» – «Ан-Насср» учрашувини Моҳд Амирул Изван бин Ёқуб бошчилигидаги малайзиялик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Қайд этиш керакки, ушбу рефери бунгача фаолияти мобайнида «қалдирғочлар» иштирокидаги 2014 йилги «Бунёдкор» – «Ал-Ҳилол» баҳсини бошқарган.
Маълумот ўрнида, «Бунёдкор» – «Ан-Насср» учрашуви жорий йилнинг 1 март, сешанба куни, Тошкентнинг «Бунёдкор» стадионида соат 18:00 да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, ОЧЛ–2016 гуруҳ босқичининг 1-турида «Бунёдкор» Саудия Арабистонида «Ан-Насср» меҳмони бўлиб, 3:3 ҳисобида дуранг қайд этганди.
ОЧЛ–2016. «B» гуруҳи, 2-тур
«Бунёдкор» (Ўзбекистон) – «Ан-Насср» (Саудия Арабистони)Рефери: Моҳд Амирул Изван бин Ёқуб (Малайзия)
Рефери ассистенти 1: Моҳд Юсри бин Муҳаммад (Малайзия)
Рефери ассистенти 2: Муҳаммад Муази бин Заинал Абидин (Малайзия)
Тўртинчи ҳакам: Мизанур Раҳмон (Бангладеш)
Ҳакамлар эксперти: Абдулкарим Саид (Иордания)
Учрашув комиссари: Омид Жамали (Эрон)