Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Япониядаги энг йирик «Ямагучи-гуми» якудза жиноий гуруҳи таркибидан бир йил ичида 9 мингдан ортиқ киши чиқиб кетди, ундан ажралиб чиққан «Кобе Ямагучи-гуми» эса мамлакатдаги гуруҳлар орасида одамлари сони бўйича учинчи ўринга кўтарилди. Бу ҳақда «РИА Новости» агентлиги хабар бермоқда.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

NHK телеканалида айтилишича, 2015 йил охирида «Ямагучи-гуми» таркибида 14,1 минг аъзо бўлиб, улар 44 префектура ҳудудида фаолият юритган. 2014 йилдан буён гуруҳ аъзолигидан 9,3 минг киши воз кечган. «Кобе Ямагучи-гуми» аъзолари сони эса 2016 йил бошида 6 минг кишини ташкил қилган.

«Ямагучи-гуми» илгари 23 минг кишини, яъни мамлакатдаги барча якудзаларнинг 43 фоизини бирлаштирар эди. 2015 йил августида ташкилотдан 3 минг киши чиқиб кетиб, янги «Кобе Ямагучи-гуми» гуруҳига асос солганди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Виртуал карталар нима ва улардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин?
Дунё
Twitter офисида ходимлар учун каравотлар пайдо бўлди, Илон Маск аввалроқ меъёридан ортиқча иш бўлиши ҳақида огоҳлантирганди
Маҳаллий
Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди