Никарагуада Зика безгаги билан касалланган кишилар сони ошиб бормоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Марказий Америкадаги республиканинг Соғлиқни сақлаш вазирлигидан маълум қилишларича, ҳозирги пайтга келиб мамлакатда 80 нафар бемор қайд этилган. Улардан олти нафари ҳомиладор аёллардир.
Беморларнинг энг кўпи – 56 киши мамлакат пойтахти Манагуада эканлиги аниқланган.
«Барча беморларнинг аҳволи умуман олганда яхши, биз ҳомиладор аёлларга алоҳида эътибор қаратамиз», — деди ҳукумат расмий вакили Росарио Мурильо.
Изоҳ (0)