Россия президенти Владимир Путин Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз ал-Сауд билан телефон орқали музокаралар ўтказди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Кремль матбуот хизматининг маълум қилишича, Путин мулоқот чоғида Сурияда тинчлик ўрнатиш бўйича Москва ва Вашингтоннинг қўшма баёнотида акс этган таклифлар мазмунини баён қилган. Ўз навбатида, қирол «эришилган келишувларни маъқуллаб, уларни амалга ошириш жараёнида Россия билан ҳамкорликда ишлашга тайёрлиги»ни билдирган.
Шунингдек, 24 февраль, чоршанба куни Путин Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ва Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху билан ҳам телефон орқали мулоқотлар ўтказган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Путин Башар Асад билан Сурияда жанговар ҳаракатларни тўхтатиш масалаларини муҳокама қилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)