Япониянинг Japan Airlines (JAL) авиакомпаниясига тегишли самолёт бугун, 23 февраль куни двигателининг ёниб кетиши туфайли Хоккайдо оролидаги бош аэропорт Син-Титоседан Фукуока шаҳрига уча олмади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Маълум қилинишича, Boeing-737 бортидаги 165 нафар йўловчи ва экипаж аъзолари жабрланмаган. Уларнинг барчаси авария ҳолатида чиқиш йўлаклари орқали эвакуация қилинган.
Воқеа жойига етиб келган ўт ўчирувчилар ҳодиса оқибатларини бартараф қилди.
Самолёт учиш йўлагига қараб ҳаракатланаётганда унинг ўнг двигатели ёна бошлаган.
Изоҳ (0)