Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Ўзтемирйўлйўловчи» акциядорлик жамияти мижозлар учун Android ва iOS операцион тизимлари платформаси асосида мобил дастур ишлаб чиқиб, шу йил 23 февралдан ишга туширмоқда. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ахборот хизмати маълум қилди.

Скриншот: «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ахборот хизмати

Скриншот: «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ахборот хизмати

Дастурнинг асосий функцияси темир йўл чипталарини онлайн харид қилиш учун имконият яратишдан иборат. Шунингдек, дастур орқали фойдаланувчилар поездлар рейси жадвалидаги ўзгаришлар ҳақидаги маълумотлар, соҳадаги янгиликлар билан танишиши мумкин.

Темир йўл чипталарини сотиб олиш жараёнида UzCard тизими тўлов механизми сифатида қўлланилади.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Туркияда турар жой биносидаги портлаш оқибатида 6 киши жароҳат олди
Маҳаллий
Тошкентда Lacetti Nexia-3 билан тўқнашиб, олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Маданият
«Уммон» гуруҳининг икки ойдан кўпроқ комада бўлган хонандаси Зоҳид Рисқиев ўзига келди (видео)