22 февраль, душанба куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Уммон султонлигининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Муҳаммад Саид Муҳаммад ал-Лаватий билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мулоқот давомида икки томон кун тартибининг жорий масалалари, жумладан, Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳузуридаги Шарқ қўлёзмалари маркази кутубхонасининг биносини қуриш бўйича қўшма лойиҳани амалга ошириш жараёни кўриб чиқилди. Ўзбекистон ва Уммон ҳамкорлигининг истиқболлари муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)