22 февралнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Тошкент шаҳри ва вилоятида вақтинчалик прописка очилгани маълум қилинди. 2015 йилнинг 25 октябрь кунидан буён фуқароларни турган жойи бўйича вақтинча рўйхатга олиш бир муддатга тўхтатилган эди.
2. Февраль охиригача Бухоро ва Сурхондарёда ҳаво ҳарорати +28 даражагача кўтарилади. Ўзбекистонда 23—27 февраль кунлари ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.
3. Ўзбекистонда кинематография тўғрисида қонун қабул қилинади. Айни пайтда Ўзбекистонда кинематография соҳасидаги давлат сиёсати бир қатор қонун ости ҳужжатлари орқали тартибга солинади, улар муаммоларнинг тор доирасини ўз ичига олади.
4. Ўзбекистонда болалар овқатида генетик модификациялаштирилган организмларни қўллаш тақиқланади. Бундан ташқари, таркибида модификациялаштирилган организмлар бор бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини четдан олиб келиш ва истеъмол қилишни чеклаш кўзда тутилган
5. Тошкентдаги қатор кўчалар капитал таъмирланади. Тошкентда кўчаларнинг саккизта алоҳида қисмларининг умумий бошланғич қиймати 7,562 миллиард сўмга тенг капитал таъмири учун танлов савдоларини эълон қилди.
Изоҳ (0)