ХХР саноат ва ахборот технологиялари вазирлиги чет эл компанияларига интернетнинг Хитой сегментида онлайн-контент чиқаришни тақиқлайдиган ҳуқуқий-меъёрий ҳужжат лойиҳасини тайёрлади. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Чет эл компаниялари Хитой интернетига видеолавҳалар, аудиоёзувлар, видеоўйинлар жойлаштириши тақиқланиши мумкин. Ўз навбатида, Хитой компаниялари ҳам бундай материаллар чиқариш учун лицензияга эга бўлиши лозим. Қонунчилик бузилган тақдирда сайтга огоҳлантириш ва ноқонуний материални олиб ташлаш талаби ифодаланган хат йўлланади.
Янги қонунчилик ташаббуси қачон тасдиқланиб, амалга кириши ҳозирча номаълум.
Изоҳ (0)