Ганада автобус ва юк машинаси тўқнашуви натижасида қурбон бўлганлар сони 71 кишига етди. Яна 13 киши жиддий жабрланган. Бу ҳақда мамлакат полицияси маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
ЙТҲ чоршанбадан пайшанбага, 18 февралга ўтар кечаси Гана пойтахти Аккрадан 420 километр шимолда содир бўлган эди. Кумаси шаҳридан Тамалега йўл олган автобус томатлар олиб кетаётган юк машинаси билан тўқнашиб кетган.
Ҳодиса сабаблари ҳақида маълумот тақдим этилмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ушбу ЙТҲ оқибатида 53 киши ҳалок бўлганлиги ҳақида маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)