АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг Гавайи штатидаги Оаху оролида жойлашган Пёрл-Харбор базасига яқин ерда фуқаролик вертолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда соҳил қўриқлаш хизмати вакилларининг гувоҳлигига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, номаълум сабабларга кўра Тинч океанига қулаган вертолёт бортида беш киши бўлган.
Вертолёт йўловчиларининг барчаси қутқариб олиниб, шифохонага ётқизилган, улардан бири оғир аҳволда.
Изоҳ (0)