Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Швеция пойтахти Стокгольм яқинидаги турк маданий маркази биносида 17 февраль, чоршанба куни кечки пайт юз берган портлаш оқибатида қурбонлар бўлмаган. Бу ҳақда марказ директори Мехмет Кайхан маълум қилди, дея хабар беради «Европейская правда».

Фото: Dagens Nyheter

Фото: Dagens Nyheter

Кайханнинг айтишича, барча ходимлар 19:00 да уйига тарқалган, портлаш эса 21:35 да содир бўлган. Полиция ярим тунда ҳодиса жойини кўздан кечирган ва бошқа портловчи қурилмаларни топмаган. 18 февраль, пайшанба куни тонгга яқин маданий марказ атрофидаги ҳудуддан қуршов олинган.

Dagens Nyheter нашрининг эслатишича, 13 февраль, шанба куни марказ атрофида муштлашув рўй берган ва унда курдлар намойишида иштирок этган эркак жароҳатланган. Бу воқеалар ўртасида боғлиқлик бор ёки йўқлиги ҳозирча маълум эмас.
 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркияда зилзила қурбонлари сони 3 мингга яқинлашди, янги силкинишлар қайд этилди
Шоу-бизнес
Голливуднинг ҳар қандай ролни маромига етказиб ижо этадиган актёр ва актрисалари (фото) 
Маҳаллий
Намангандаги уйда газ портлаб, 4 киши тан жароҳати олди