Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Голливуддаги (АҚШ, Калифорния) тиббиёт маркази компьютер тизими нормал фаолиятини қайта тиклаш учун хакерларга 17 минг доллар ҳақ тўлади. Бу ҳақда Las Vegas Sun нашри маълумотларига таяниб, «РИА Новости» хабар беради.

Фото: Fotolia

Фото: Fotolia

Компьютер узилишлари билан боғлиқ ҳодиса Лос-Анжелесдаги пресвитериан тиббий марказида 5 февраль куни бошланган эди. Кейинроқ жиноятчилар тизимга киришни бутунлай блоклаб қўйиб, уни қайта тиклаш учун 3,6 миллион доллар тўлашни талаб қилган эди.

«Тиббий муассасанинг манфаатларини кўзлаб, тизимимиз ва маъмурий функцияларни тезроқ қайта тиклаш учун 40 биткоин, яъни 16 минг 664 доллар миқдоридаги ҳақ тўланди», — дейди марказ раҳбари Аллен Стефанек.

Ҳодиса юзасидан суриштирув ишларига ФҚБнинг кибержиноятчиликка қарши курашиш бўлими ҳам қўшилди. Ҳозирги пайтда таниқли хакерлик гуруҳларидан қай бири ушбу жиноятни содир этганлиги номаълум.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон энергетикаси: ортаётган талаб, тақчиллик ва кўрилаётган чоралар ҳақида
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Маҳаллий
Беш йилда 218 мингдан кўпроқ хонадон. Ўзбекистонда уй-жой муаммоси қандай ҳал этилмоқда?