Ярославлдаги турар-жой биноси подъездининг вайрон бўлишига маиший газнинг портлаши сабаб бўлганлиги тахмин қилинмоқда. Бу ҳақда Россия Фавқулодда вазиятлар вазири Владимир Пучков берган баёнотга асосан «Интерфакс» хабар қилмоқда.
Айни вақтда Россия ФВВ ва бошқа хизматлардан 600 нафардан ортиқ ходим жалб қилинган қидирув-қутқарув ишлари якунланди.
«Мен одамларнинг ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам берган ёнғинга қарши курашиш ва қутқарув хизмати бўлинмаларининг хатти-ҳаракатига юқори баҳо бераман. Улар портлаш юз бергандан кейин саноқли дақиқаларда воқеа жойига етиб келди», ― деди Пучков.
Эслатиб ўтамиз, Ярославлда газ портлаши оқибатида турар-жой биносининг қулаб кетиши натижасида етти киши ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)