Хитойлик истеъмолчилар ой календари бўйича кириб келадиган Янги йил байрамини бир ҳафта давомида нишонлаб, рекорд даражада — 312 миллиард юань (48 миллиард доллар) сарфлади. Бу ҳақда China UnionPay Co. тўлов тизими келтирган маълумотларга асосан «Интерфакс» хабар қилмоқда.
Bloomberg агентлигининг маълумотларига кўра, жорий йилдаги сарф-харажат кўрсаткичлари ўтган 2015 йилга нисбатан 31 фоизга ошган.
Саёҳатларга қилинган харажатлар 42 фоизга, кинотеатр чипталарининг сотилиши эса 67,7 фоизга кўтарилиб, рекорд даражада 3,1 миллиард юанни ташкил қилмоқда.
Изоҳ (0)